Сирдарё вилоятида қанча фуқаро тиббий кузатувга олинган?
Ушбу олинган намуналарда коронавирус касаллиги аниқланмади.
Сирдарё вилояти ҳудудида 2020 йилнинг 9 апрелигача тиббий кузатувда бўлган ва касалликка гумон қилинган 1698 нафар фуқародан Республика ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораторияларига намуналар олинди.
Ушбу олинган намуналарда коронавирус касаллиги аниқланмади. Кузатувда бўлганлар соғлом деб топилиб, тиббий назоратдан чиқарилди.
2020 йил 9 апрель соат 20:00 ҳолатига кўра Сирдарё вилояти ҳудудида 1322 нафар тиббий назоратга олинган фуқаро бўлиб, шундан 57 нафар фуқаро юқумли касалликлар шифохонасида ва 162 нафар фуқаро эса уй шароитида, 594 нафар фуқаро Сирдарё туманидаги махсус муассасада, 369 нафар фуқаро “Шоликор“ СИУдаги болалар оромгоҳида, 140 нафар фуқаро “WANDA GROUP” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қарашли ётоқхонада тиббий кузатувга олинган.
Уларнинг бугунги кундаги аҳволи қониқарли. Хавотирланиш ва ваҳима қилишга ҳеч қандай асос йўқ.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати