Сирдарё вилояти ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевга туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Исақулов Шоҳрух Норқулович тайинланди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевга туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Исақулов Шоҳрух Норқулович тайинланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Шохрух Исакулов 1991 йил 1 мартда Гулистон шаҳрида туғилган. 2011 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати “Ньюман" университети (Newman University), 2014 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати "Френдс" университети (Friends University)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Америка Қўшма Штатларида жойлашган турли нуфузли компанияларда маъсул лавозимларда ишлаган.
Хусусан, Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “Прайс Вотерхаус Куперс солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (Pricewaterhouse Coopers, Audit and Assurance, Consulting and Tax services) аудит ва консалтинг бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси, Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “КПМЖ солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (KPMG Tax, Auditing, and Consulting Company) аудит ва консултантлик бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси лавозимида самарали меҳнат қилган.
Ушбу тайинловга қадар Шоҳрух Исақулов Сирдарё вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг раҳбари – ҳокимнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига Зафар Қаҳрамонович Мирраҳимов тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар Зафар Мирраҳимов Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.