Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти: Кун хабарлари қисқа сатрларда
19:52 / 2020-03-24

Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан амалга оширилаётган “Биз биргамиз” челленджи давом этмоқда.


Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан амалга оширилаётган “Биз биргамиз” челленджи давом этмоқда.

Вилоятда коронавирус пандемияси тарақалишини олдини олиш ҳамда аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Боёвут, Гулистон, Оқолтин ва Сирдарё туманлари ҳокимликлари вакиллари раҳбарлигида уйма-уй юрилиб, кам таъминланган, кўмакка муҳтож, оиласида ногиронлиги бор ҳамда эхтиёжманд оилаларга шахсий-гигиена воситалари, тиббий ҳимоя ниқоби, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар тарқатилди.

Ўз навбатида, “Биз биргамиз” челленджи ижрочилари тарғибот тадбирларини ҳам давом эттирмоқда. Ишчи гуруҳи аъзолари уйма-уй юриш давомида коронавирус пандемияси тарақалишини олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш, ҳеч қандай сабабларсиз кўчага чиқмаслик, инфекциядан ўзини ва яқинларини ҳимоя қилишда тиббиёт ходимлари маслаҳатларига қатъий амал қилиш, зарурат бўлиб кўчага чиққан тақдирда, албатта тиббий ниқоблардан фойдаланиш каби зарур тавсияларни ҳам бермоқда.

“Биз биргамиз” челленджи ижрочилари ҳар бир хонадонга кирганида, “Биз сиз учун ишдамиз, илтимос, сиз биз учун уйда ўтиринг!” дея алоҳида таъкидламоқда.

* * * * *

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида узлуксиз фаолият кўрсатувчи “Call center” ташкил этилди.

–Юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида узлуксиз фаолият кўрсатувчи “Call center” ташкил этилди, – дейди вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари подполковник Анвар Карабаев. –

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг барча мурожаатлари ушбу “Call center”да малакали ходимлар томонидан 67-225-48-48 телефон рақами орқали туну-кун қабул қилиб борилади.

* * * * *

Гулистон шаҳридаги 8- умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Дилноза Бойхонова коронавирус пандемияси тарақалишини олдини олиш мақсадида мамлакатимиздаги ўқув муассасаларида эълон қилинган вақтинчалик таътилдан унумли фойдаланмоқда. Устоз муаллим уйидан ўтириб ўқувчиларга масофадан дарс ўтмоқда.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Дилноза ўз уйида ўтаётган инглиз тили сабоқларини видеотасвирга тушириб, электрон дарсларини Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимига узатмоқда. Ушбу машғулотлар ўқув канали орқали бутун вилоятга намойиш этилаётир.

* * * * *

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти филиали томонидан вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорлигида Гулистон шаҳридаги Юксалиш, Баҳор маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилувчи 17 нафар оиласида ногиронлиги бор, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, ушбу тадбир давомида уларга шахсий-гигиена воситалари, тиббий ҳимоя ниқоблари, зарур дори-дармонлар, кўзойнаклар ва тиббий қўлланмалар тарқатилди.