English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти: Кун хабарлари қисқа сатрларда
13:19 / 2020-04-18

Марказ томонидан хайр-саховат ишлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мунтазам равишда белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.


Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузуридаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан жорий йилнинг 17 апрель куни 305 хонадонга ҳудудлар кесимида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Марказ томонидан хайр-саховат ишлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мунтазам равишда белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Ушбу хайр-саховат ишлари бошлангандан буён вилоят бўйича 3 минг 333 кам таъминланган, коронавирус инфекцияси юққанликда гумон қилиниб муассасаларда ёки уй шароитида тиббий назоратга олинган, вақтинча ишламаётганлиги сабабли даромад қилаолмаётган ва бошқа эҳтиёжманд оилалар ушбу ёрдамдан баҳраманд бўлди.

* * * * *

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида узайтирилган таътил давомида жорий йилнинг 13 апрелида 5 майига қадар 4-11-синфлар кесимида “Сирдарё билимдони” онлайн фанлар олимпиадаси ўтказилмоқда.

Ўқувчилар ўртасида онлайн тарзда ўтказилаётган ушбу фанлар олимпиадаси эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача тест синовлари орқали ҳар бир фандан синфлар кесимида махсус рақам билан шифрланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Фанлар олимпиадаси ғолиблари вилоят ҳокимининг диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

* * * * *

Гулистон туманида “Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ” мавзусида ўтказилган амалий тадбирда иштирок этган қишлоқ хўжалиги мутахассислари, сув истеъмолчилари уюшмалари раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ғалла парваришининг бугунги ҳолатини атрофлича ўрганди.

Тадбирда ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқлиги, бегона ўтларга қарши кураш чораларини кўриш, ҳар бир бегона ўтнинг турига қараб, гербицидлар захирасини яратиш ва уларни қўллаш, шунингдек, бегона ўтлар билан зарарланиш даражасини аниқлаб, уларнинг мақбул меъёрларини тўғри белгилаш жуда муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

* * * * *

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 14 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси доираси Мирзаобод туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги 2-сектор ҳудудида ўтказилган қишлоқ хўжалиги экин турларини ва етиштириладиган маҳсулот прогноз кўрсаткичларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида белгилашга қаратилган тадбирда шахсий томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва баҳорги экин-тикин ишларини кечиктирмасдан амалга ошириш, томорқа эгаларига турли уруғлик ва кўчатларни етказиб бериш борасида ҳар бир секторда ташкил этилган ишчи гуруҳлари аҳоли томорқаларидан фойдаланишига яқиндан ёрдам бериши қайд этилди.

* * * * *

Сирдарё туманидаги Ўзбекистон сув истеъмолчилари уюшмасида яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган “Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш тўғрисида” видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси доираси дала семинари ташкил этилди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда боғ-ток оралари ва дала четларидан самарали фойдаланиш, бу ерларга ошқовоқ ва бошқа полиз экинларини экишга алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ушбу тадбирда туман аҳолисига мурожаат қилиниб, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш, ўз уйларида қолиб, вақтини беҳудага сарфламасдан ўз томорқаларига ошқовоқ, полиз, сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экишни кечиктирмаслик сўралди. Аҳолига зарур уруғ ва кўчат етказиб бериш борасида мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

* * * * *

Коронавирус пандемиясини тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш соҳа мутахассисларига янада кўпроқ масъулият юклайди.

“Оқолтинтумангаз” филиали ҳам ўз истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан мунтазам таъминланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Муассасанинг махсус автотранспортлари гигиеник ва антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган. Газ баллонлари ва техникалар кунига икки мартадан дезинфекция қилинаётир.

Шунингдек, филиал ходимлари томонидан туман марказида қад ростлаётган замонавий кўп қаватли уйларни газлаштириш ишларини якунлаш ҳамда Янги давр маҳалла фуқаролар йиғинидаги ўрта босимли D-114 мм.ли газ қувурларини тартибга келтириш ишлари ҳам амалга оширилмокда.