Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:14 / 2020-07-22

Ховос тумани марказини замонавий шаҳар кўринишга келтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Ховос тумани марказини замонавий шаҳар кўринишга келтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман марказида янги замонавий шаҳар пайдо бўлаётир. Ҳозирда режа асосида ушбу шаҳар ҳудудида янги замонавий биноларни янада кўпайтириш устида ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан туманда ташкил этилаётган ёшлар боғида замонавий «Боулинг маркази» қурилиши режалаштирилган ва айни пайтда у ерда қурилиш ишлари бошлаб юборилибди.

Ушбу марказда ёшлар учун барча имкониятлар мужассам бўлиб, барча қулайлик яратиш борасида режали ишлар амалга оширилмоқда.

* * * * *

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли учун зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан «Ширин томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Алишер Навоий номли сув истеъмолчилари уюшмасидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келиш юзасидан шартнома имзолади. Ушбу шартномага асосан самарқандликлар Ширин шаҳрига жами 50 тоннадан картошка, сабзи ва 100 тонна пиёз етказиб берадиган бўлди. Айни вақтда дастлабки маҳсулотларни йиғиш ва етказиб бериш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Шаҳарда ушбу озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштирилган нархда ярмаркалар ташкил этган ҳолда сотилиши бўйича зарурий чора-тадбирлар белгиланган. Пандемия даврида бундан ташқари бошқа турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича ҳам тизимли равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.

* * * * *

Гулистон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ж.Восиев ташаббуси билан 2-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи, Бўстон, Истиқлол ва Улуғобод маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда карантин даврида ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи 20 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилди.

Уларга 9 турдаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дори-дармон ва антисептик воситалари «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида ёрдам тариқасида тарқатилди.

* * * * *

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 91-километридаги зовур устидан ўтган кўприкнинг асос қисми чўкиши натижасида носоз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, у ерда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабдан, Тошкент –Термез йўналиши вақтинча ёпилиб, бу йўналишда қатновчи транспорт воситалари Термез –Тошкент йўналишидаги йўлдан ҳаракатланиши белгиланди.

Кўприкдаги капитал таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар, вақтинча, ҳар иккала йўналишда қатновчи транспорт воситалари бир йўналишда, яъни Термез –Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, юқоридагиларни инобатга олиб ҳайдовчилардан мазкур ҳудуддан ҳаракатланаётган пайтда тезликни оширмасликни, йўл белгилари ва қоидаларига қатъий амал қилишни, ҳаракатни тартибга солиб турувчи вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ППХ ходимларининг ишораларига қатъиян амал қилган ҳолда ҳаракатланишни сўрайди.

* * * * *

Сирдарё вилояти ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази»нинг 1197-қисқа рақамли телефонига вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан мурожаатлар келиши давом этмоқда.

Пандемия даврида оғир ижтимоий вазиятда яшовчи, вақтинча ишсиз бўлган оилаларга Маҳалла хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан озиқ овқат-маҳсулотлари ва антисептик воситалар ажратилиб, барча ҳудудлардаги мурожаат этган фуқароларга ўз вақтида етказиб берилмоқда.