French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё туманида зарур дори-дармонлар захираси яратилди
13:25 / 2020-07-25

Ана шу топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлари олиб борилмоқда.


Жорий йилнинг 14 июль куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат ва дори дармон хавфсизлигини таъминлаш, нарх-навосининг сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилганди.

Ана шу топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё тумани ҳокими бошчилигидаги барча секторлар раҳбарлари туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бирлашмада ташкил этилган дори-дармон захирасини ҳамда ташкил этилган “Call centеr” фаолиятини кўздан кечирди. Мутасаддиларга ўзларининг зарур тавсия ҳамда кўрсатмаларини берди.

Айни пайтда, туман тиббиёт бирлашмасининг 13 та тез тиббий ёрдам машиналари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида астойдил ҳаракат қилаётир. Аҳоли соғлигини сақлаш мақсадида мутахассислар томонидан мунтазам тарғибот-тушинтириш тадбирлари ўтказилмоқда.

– Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, ўзларига бириктирилган ҳудудларда бўлиб, у ердаги аҳвол билан яқиндан танишди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғулом Примов. – Ҳудудларда юзага келган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, мутасадди идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида 320 миллион сўмлик 92 турдаги дори ва бошқа тиббий жиҳоз ҳамда анжомларнинг 3 ойлик захираси яратилди.