Сирдарё тумани ҳокимидан ифторликка – ҳашар оши
Сирдарё тумани ҳокими Алижон Мухамадиев ташаббуси билан Сардобадаги тошқин оқибатларини бартараф этишда яқиндан кўмаклашаётган қурувчи ва ҳашарчиларга ифторлик дастурхони ёзилиб тўй оши дамланди.
Сирдарё тумани ҳокими Алижон Мухамадиев ташаббуси билан Сардобадаги тошқин оқибатларини бартараф этишда яқиндан кўмаклашаётган қурувчи ва ҳашарчиларга ифторлик дастурхони ёзилиб тўй оши дамланди.
“Сардоба” сув омбори тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида яшовчи аҳоли хонадонларини қайта таъмирлаш учун мамлакатимизнинг барча вилоятларидан, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси биринчи раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчи-бунёдкорлар Сирдарёга етиб келиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини юқори суръатларда олиб бормоқда.
Ана шу ҳашарга келган қурувчиларга Сирдарё тумани ҳокими ташаббуси билан Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласида юзага келган техноген офат оқибатларини бартараф этишда кўмаклашаётган қурувчи ва ҳашарчиларнинг ифторлигига дастурхон ёзилиб, тўй оши дамланди.