Сирдарё прокурорлари ўқувчилар учун 184 миллион сўмлик озиқ-овқат улашди
Карантин шароитида ўқувчилар ўз уйларида таълим олмоқда.
Карантин шароитида ўқувчилар ўз уйларида таълим олмоқда. Уларни синовли кунларда қўллаб-қувватлаш, айниқса кам таъминланган, кўп болали оилаларга кўмак кўрсатишга прокуратура органлари ходимлари алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу мақсадда Сирдарё вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан “Эзгулик карвони” ташкил этилди.

Ушбу карвон орқали вилоятдаги 2-сектор ҳудудида жойлашган ва прокурорлар оталиғида бўлган мактаблардаги 1-синфдан 5-синфгача бўлган 5 минг 818 нафар ҳамда уйда таълим олувчи 96 нафар ўқувчига карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда 7 турдаги 184 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шу билан бирга, 11 нафар прокуратура органлари фахрийларига 10 турдаги озиқ-овқат махсулотлари ҳам улашилди.