English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё: халқ розилиги ва бирга катта кучмиз!
17:15 / 2020-10-14

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси "Сирдарё: халқ розилиги ва бирга катта кучмиз!" мавзуида бўлиб ўтди.


Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси "Сирдарё: халқ розилиги ва бирга катта кучмиз!" мавзуида бўлиб ўтди.

Мирзаобод туманида ташкил этилган сессияда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳидоятов, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари, вилоят ва туман фаоллари иштирок этди.

Сайёр йиғилишда “Сардоба” сув омбори талафоти оқибатларини бартараф этиш юзасидан ҳудудда амалга оширилган ишлар, режалаштирилган лойиҳалар, навбатдаги вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, сув тошқини пайти бир соат мобайнида 35 минг, икки соатда эса 90 минг нафарга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан сувни тезлик билан қочириб, шинам уйлар қуриш, қўшимча иш жойлари яратиш вазифаси топширилган эди. Шунга мувофиқ, 1,5 минг нафарга яқин хотин-қизлар ишлайдиган текстил корхоналари қурилди.

- Бугун “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ синовли кунлар ортда қолди, – деди вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев.- Барча вилоят, туман раҳбарлари, вазирликлар ва халқимизга раҳмат айтаман, жуда катта кўмак беришди. Куни кеча Президентимиз бирор одам норози бўлмаслиги кераклигини яна бир бор тайинлади. Ишчи гуруҳ томонидан талафот кўрган одамларнинг уй-жойлари ўрганилди. 

Қишгача 2 минг 700 га яқин уйлар қурамиз. Бундан ташқари, 38 та икки қаватли уй ҳам зарарланган эди. Уларни ҳам алоҳида таъмирлаяпмиз. Умуман олганда, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, республикамиз шаҳарлари қаторига эндиликда шу уч туманни ҳам қўшиб қўйсак бўлади.

Сессияда қайд этилишича, Сирдарё вилояти аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида 328 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Сирдарё вилоятининг Сардоба ва бошқа туманларда шу вақтгача саноатга эътибор бунчалик даражада юқори бўлмаган ва шу боис мазкур соҳа ривожланмаган.

- Сув тошқини юз берган куни шу жойга етиб келдик, – деди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов. – Талафот кўрган ҳудудларда 5 мингдан ортиқ ишсиз аҳоли борлиги аниқланди. 4 мингдан ортиқ фуқаро талафотни бартараф этишда иштирок этди, уларга иш ҳақи ажратилди. Шу уч ҳудудда истиқомат қилувчи, қўлида ҳунари бор 1,5 минг фуқаро уй-жой қурилишида иштирок этди. Бугунги кунда аҳолини иш билан таъминлаш учун 328 та лойиҳа устида ишлаяпмиз. Биргина текстил йўналишида 31 лойиҳа тайёрланган.

Сув омбори бўлмаса Сирдарё ва Жиззах вилоятида сув ҳам бўлмайди. Хўш, сув омбори келажаги нима бўлади?

Халқаро пресс-клубнинг сайёр сессиясида бу масалага ҳам тўхталиб ўтилди.

– Қишлоқ хўжалиги ривожида “Сардоба” сув омборининг ўрни беқиёс, – деди

Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев. – Аммо Президентимиз айтганидек, барчасини аввал етти ўлчаб, кейин бир марта кесишимиз керак. Айни вақтда хорижлик экспертлар “Сардоба” сув омбори ҳолатини ўрганмоқда. Таъмирлаш, тиклаш ва фойдаланиш ишлари халқаро мутахассислар билан биргаликда ҳал қилинади. Бу борада Қозоғистон томонига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтишимиз керак, қўшниларимиз бизни қўллаб-қувватламоқда. Сув омборининг келажаги яқин вақтларда маълум бўлади. Бу бўйича тўғри ечим топилишига ишонамиз.

Сессияда шунингдек, тошқин туфайли уйсиз қолган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича ҳам маълумот берилди.

Жумладан, бу борада вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев шундай деди:

– «Бу масала бўйича аниқ стратегияга эгамиз. Бу уйлардан ташқари, эски колхоз идоралари, машина-трактор парклари бўлган уйларни 60 га яқин хонадонни таъминлайдиган бир хонали уй қилиб таъмирладик. Бу захира, албатта. Ҳар бир туман ҳокимлигида уйларни эгаларига бериш бўйича комиссиялар ишлаяпти. Уйга муҳтож аҳоли ана шу комиссияларга мурожаат қилса, ўрганиб чиқамиз ва албатта, уй билан таъминлаймиз.

photo_2020-10-14_17-12-24.jpg