French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сирдарё” чегара божхона пости замонавий жиҳозланди
16:02 / 2020-02-11

“Сирдарё” чегара божхона пости капитал таъмирланиб, қўшимча қурилган бинолар фойдаланишга топширилди.


“Сирдарё” чегара божхона пости капитал таъмирланиб, қўшимча қурилган бинолар фойдаланишга топширилди.

“Сирдарё” чегара божхона постида, пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва ҳайдовчиларга ҳамда хизмат олиб бораётган давлат назорат органларига қўшимча қулайлик ва шароитлар яратиш мақсадида жами 1 миллиард 350 миллион сўмликдан ортиқ иш бажарилди. Постнинг маъмурий ва дам олиш бинолари, пост ҳудудидаги назорат ўтказиш жойлари тўлиқ капитал таъмирланди. Ошхона, кийиниш ва ювиниш хоналари янгидан замонавий усулда қурилиб, тўлиқ жиҳозланди.

Республика Давлат божхона қўмитаси томонидан вилоят божхона бошқармасига “Исузи” русумли замонавий автобус, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган барча турдаги автотранспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш, божхона пости ўтказувчанлигини янада ошириш ва кўрик вақтини қисқартириш мақсадида Буюк Британияда ишлаб чиқарилган “Rapisсan Eagle M60” русумли қиймати 3 миллион 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган мобиль инспекцион-кўрик мажмуаси ажратилган эди. Ушбу мажмуа олиб келиниб, ўрнатилди. Мобиль инспекцион-кўрик мажмуаси жорий йилнинг январидан бошлаб тўлиқ ишламоқда.

Божхона-3.png

Божхона-4.png