Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда янги иссиқлик элeктр станцияси қурилади
12:37 / 2020-11-05

Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясининг (ИЭС) қурилиши бошланди.

ИЭС иш жараёнида табиий газнинг йиллик тежамкорлиги 2,0 миллиард куб метрни, электр энергияси ишлаб чиқариш эса  соатига 10,0 миллиард киловаттни ташкил қилади.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, айни пайтда қурилиш майдончасида объектни қуриш учун ер майдонини тайёрлаш ишлари бошланган.

Лойиҳа доирасида бош пудратчи Хитойнинг "China Gezhouba Group Corporation (CGGC)" компанияси ҳисобланади.

Компания  ИЭС ни тайёр холда топшириш асосида ҳамкорлик қилади. Электр станцияси Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида жойлашади.

Лойиҳа Япониянинг "MHPS" компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг фойдали иш коэффициенти 60 фоиздан юқори бўлган энг замонавий комбинацияланган цикллардан фойдаланишни назарда тутади.