Синхрон сузувчиларимиз Осиёда иккинчи бўлди
Филиппинда ўтказилаётган сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатида синхрон сузиш бўйича 13-15 ҳамда 12 ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўзаро рақобатлашди.
Мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг чиқиши ҳакамлар томонидан 183.55 балл билан баҳоланди ва кумуш медали билан тақдирланди. Шунингдек, ушбу йўналишда Қозоғистон термаси олтин, Таиланд эса бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур қитъа чемпионатида ҳозирга қадар 4 та кумуш ва 2 та бронза медаль жамғарган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА