Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синхрон сузувчилар Тошкентда рақобатлашмоқда
10:26 / 2024-03-31

Пойтахтимиздаги «Саховат спорт сервис» сузиш ҳавзасида синхрон сузиш бўйича 15 ёшгача ва ундан катта бўлган спортчилар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилмоқда. Чемпионатда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 70 нафардан ортиқ спортчилар совринли ўринлар учун рақобатлашмоқда.

Мусобақанинг катталар ўртасидаги техник гуруҳ йўналишида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўриндан жой олган бўлса, ўсмирлар орасида Сув спорти турларига қарашли ихтисослашган спорт мактаби сузувчилари ғолиб бўлди. Техник соло бўйича катталар тоифасида Зиёда Тошхўжаева ҳамда Вячеслав Рудневга тенг келадигани топилмади. Ўсмирлар орасида эса Дарья Кочнева, Михаил Хан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Дуэт баҳсларида Диана Онкес ва Сабина Маҳмудова катталар ўртасида, Дарья Кочнева ҳамда Елизавета Касаткина ўсмирлар тоифасида мамлакат чемпионига айланди. Шунингдек, чемпионатда бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА