French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синхрон сузиш бўйича маҳоратлилар аниқланди
14:20 / 2021-12-06

Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервис” сузиш ҳавзасида синхрон сузиш бўйича ўсмир-ёшлар ўртасида ўтказилган мамлакат кубоги баҳслари ўз якунига етди.

Мусобақа турли ёш гуруҳларида ўтказилиб, ҳар бир гуруҳда кечган баҳслар қизғин курашларга бой бўлди. Ўзбекистон кубоги доирасида биринчи марта Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Динара Ибрагимова бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар томонидан спортчи ва мураббийлар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Унда спортчи ва мураббийларнинг назарий ва амалий билимлари янада мустаҳкамланди.

Мамлакат кубоги баҳслари ҳамда маҳорат сабоқларида ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этиб, терма жамоа мураббийларининг назарига тушган спортчилар эндиликда терма жамоа йиғинларига жалб этилиши белгилаб олинди.

Ўзбекистон кубоги баҳслари якунига кўра, энг кўп медалга сазовор бўлган республика сув спорт турларига қарашли ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Иккинчи ўринни сув спорти турларига қарашли Республика олий спорт маҳорати мактаби жамоаси эгаллади. Кучли учликка Андижон вилояти жамоаси якун ясади.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхши, деб топилганларга медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

 

Т. Рўзиев, ЎзА