Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синовли кунлардаги хайр-саҳоват тадбирларида ёш тадбиркорлар ҳам фаол
18:15 / 2020-04-06

Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Бўка иссиқ нон” корхонаси бир кунда 1,5 тонна унни қайта ишлаш қувватига эга.


Бўкалик ёш тадбиркор Шоҳрух Сирожов туман “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Бўка иссиқ нон” корхонаси бир кунда 1,5 тонна унни қайта ишлаш қувватига эга. Мазкур корхона раҳбари – ёш тадбиркор Ш.Сирожов “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси туман бўлимининг мақсадли кредити асосида иш бошлаганига бир ой бўлди.

Ёш тадбиркор туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га бориб, хайрия тадбирларини гигиена ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда тарқатилиши, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйхати билан танишди.

Ёш тадбиркор туманнинг “Бўстон”, “Чўлобод” ва “Бўка” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 50 оилага марказ орқали 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.