Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синовлар давом этмоқда
12:19 / 2023-08-01

Наманган вилоятида ҳам олий таълим муассасалари учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Жараёнлар вилоятдаги Давлатобод туманидаги “Юксалиш” массивида барпо қилинган Республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими биноси ҳамда Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасининг ёпиқ иншоотларида ўтказилмоқда.

Хусусан, Давлатобод туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида 1 минг 200 нафар абитуриент 40 гуруҳга бўлинган ҳолда тест топширмоқда. Абитуриентлар учун барча зарур шароитлар яратилган. Эътиборлиси шундаки, ота-оналар ҳамда абитуриентларга янада қулайлик ҳозирлаш мақсадида Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан тузилган “Волонтёрлар гуруҳи” фаолият юритмоқда.  

– Қизим Гулсанам Эргашева тест синовларини топширишга келди, – дейди Каромат Азимова. – Ҳар ҳолда, бир неча йиллар аввалгидан фарқли равишда фарзандларимизнинг ўз кучи, билими билан олий ўқув юртига киришига ишонамиз. Қолаверса, бугун биз ота-оналар учун алоҳида кутиш жойларини ташкил этилгани, катта экранларда жонли эфирлар улангани диққатга сазовор. Кўнгиллилар гуруҳи бизга яқиндан кўмаклашиб, қизиқтирган саволларимизга жавоб бермоқда.  

Дарҳақиқат, мазкур гуруҳ ота-оналар ва абитуриентлар билан суҳбатлар олиб бормоқда, социологик сўровномалар ўтказади, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда, кутиш жойларида зарурий шароитларни ташкил этишга ёрдамлашмоқда. Янги ўқув йили учун вилоятда абитуриентлар сони 57 минг нафардан зиёдни ташкил этмоқда. Тест синовлари 13 августга қадар давом этади.

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА