Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтди
07:14 / 2020-07-11

Straits Times газетасининг ёзишича, жума куни тушгача 840 минг сайловчи овоз бериб бўлишган.

Straits Times газетасининг ёзишича, жума куни тушгача 840 минг сайловчи овоз бериб бўлишган. Улар сайловда иштирок этадиган фуқароларнинг 31 фоизини ташкил этади.

Сингапурда бу галги сайлов янги шароитларда ўтказилди, дейиш мумкин. Хусусан, 2020 йил 26 майдан бошлаб Сингапурда сайловчилар учун алоҳида тартиб жорий қилинганди. Жумладан, COVID-19 инфекциясига чалинганлар махсус сайлов участкаларида овоз беришди. 

Овоз беришда қатнашганларни коронавирусдан ҳимоялаш учун қўшимча чоралар кўрилди. Масалан, одамлар кўп йиғилмаслиги учун сайлов участкалари сони оширилди. Барча сайловчилар қоидага амал қилиб, ниқоб тақиб, масофани сақлаган ҳолда овоз берган.