Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сингапурда АҚШ лабораториясида ишлаб чиқарилган гўштнинг тижорий савдосига рухсат берилди
10:32 / 2020-12-02

Сингапурда дунёда биринчи бўлиб АҚШнинг “Eat Just” компанияси томонидан лаборатория шароитида ишлаб чиқарилган гўштнинг тижорий савдосига рухсат берилди.

“Регнум”да қайд этилишича, бу ҳақда мамлакатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича агентлик матбуот хизмати хабар қилган.

“Билдирилган таклифларни баҳолаш ва унинг хавфсизлиги билан боғлиқ тадқиқотлардан кейин “Eat Just” компаниясида ишлаб чиқарилган товуқ гўшти сотувига рухсат берилди”, дейилади маълумотда.

Агентлик раҳбари  Тан Ли Кимнинг айтишича, унинг ходимлари янги гўшт турининг бозорларга чиқарилиши ва савдоси бўйича кузатувлар олиб боради ҳамда экспертлар билан унинг хавфсизлик даражаси бўйича қўшимча текширувларни ўтказади.