Сингапур ТИВ ва Транспорт вазирлиги катта давлат вазири билан музокара тўғрисида
Суҳбат давомида Ўзбекистон - Сингапур кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Сингапур Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг катта давлат вазири Чи Хонг Тат билан видеоконференцалоқа шаклида музокара ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон - Сингапур кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек транспорт-логистика ва шаҳар инфратузилмаси, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳаларида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга ҳар икки томон қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон томони коронавирус инфекциясига қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш бўйича мамлакатимизда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар энг муҳим халқаро масалалар бўйича позиция бир-бирига мос келишини мамнуният билан қайд этди.
Видеоконференцияда бўлажак икки томонлама тадбирлар, шу жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.