Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сингапур тажрибаси асосида таълим сифати оширилади
16:17 / 2024-08-05

Самарқанд вилояти педагогик маҳорат марказида Сингапурнинг “MARSHALL CAVENDISH EDUCATION” ташкилоти билан ҳамкорликда “Муваффақиятли ислоҳотлар юқори натижалар” мавзусида семинар-тренинг бошланди.

Унда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларидан 180 нафар директор, аниқ фанлар ва табиий фанлар ўқитувчилари халқаро таълим дастурлари асосида малакасини оширмоқда.

– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг халқаро тажриба асосида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини касбий ривожлантириш ҳамда ўқувчиларнинг аниқ ва табиий фанлар бўйича билимларини оширишга қаратилган чора-тадбирлари асосида вилоятдан 25 нафар тренер Тошкент шаҳрида Сингапур тажрибаси асосида ташкил этилган ўқув-семинарда иштирок этиб келган эди, – дейди Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Эшонқулов. – Эндиликда улар ўрганган тажрибаларини вилоятдаги директорлар ва ўқитувчиларга ўргатмоқда. Бунда мактабларда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, аниқ ва табиий фанлар йўналишида фаолият юритувчи педагогларнинг малакасини ошириш, мактаб директорлари томонидан бошқарув тизимини яхшилаш ҳамда халқаро тажрибалар асосида табиий ва математика фанлари бўйича ўқувчиларнинг билимларини сунъий интеллектга асосланган рақамли таълим платформаси орқали баҳолаш асосий мақсад қилинган.

Семинарда “Замонавий таълимнинг тузилиши”, “Сингапур таълим тизимининг кучли томонлари”, “Истиқболли ўқув дастури”, “Менинг мактабим учун ХХI аср натижаларини аниқлаш” ва бошқа мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Бу каби семинар тренинг 19-24 август кунлари туман ва шаҳарлардаги 16 та таянч мактабда каскад усулида давом эттирилиб, 3816 нафар педагог ўқитилади.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири