Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сингапур тажрибаси асосида Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар” қўшма лойиҳалари амалга оширилади
11:57 / 2023-05-25

Кеча Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Сингапур Республикаси Меҳнат ресурслари вазири, савдо ва саноат иккинчи вазири Тан Си Ленг билан учрашди.

Суҳбат чоғида асосий эътибор икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига қаратилди.

Хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.  

Сингапур томони ўзаро товар айирбошлаш доирасини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга тайёрлигини таъкидлади.

Жорий йил сентябрь ойида Сингапурда “Made in Uzbekistan” кўргазмасини ўтказишга келишиб олинди. Бу икки давлат ўртасидаги саноат кооперацияси салоҳиятини очиб бериш, қўшма инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш имконини беради.

Шу билан бирга, ўзаро муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари, жумладан, таълим соҳасидаги шерикликни ривожлантириш, икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни қайта тиклаш имконияти, Сингапур тажрибаси асосида Ўзбекистонда “Аққли шаҳар” қўшма лойиҳаларини амалга ошириш истиқболи кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган барча келишувларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

ЎзА