Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сингапур компаниясидан олинган вакциналарнинг пули нега берилмаяпти ?
10:45 / 2020-11-27

Ижтимоий тармоқларда Сингапур давлатидаги "Profil trading PTE LTD" компанияси раҳбари М.А.Прем Назирнинг унга тегишли бўлган 1 317 096 доллар миқдоридаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидаги МЧЖдан (ишбилармонлик обрўсига путур етказмаслик мақсадида номи ошкор қилинмайди) ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Бош прокуратурага қилган мурожаати муҳокамага сабаб бўлди.

"Profil trading PTE LTD" компанияси ва Ўзбекистондаги МЧЖ ўртасида 2015 йилда 498 900 доза, аҳамиятлиси, мақолада келтирилган 1 317 096 АҚШ доллари миқдорида эмас, балки қиймати 1 097 000 АҚШ доллари бўлган гепатит Б  вирусига қарши вакцина етказиб бериш ҳақида импорт шартномаси мавжуд.  

Мазкур шартномага мувофиқ қиймати 1 097 000 долларлик гепатит Б  вирусига қарши вакциналар, номи ошкор этилмаётган МЧЖга ўз вақтида етказилгани ҳақида Бош прокуратуранинг веб-сайтида маълум қилинмоқда.  

Вакциналарни қабул қилиб олган МЧЖ ҳеч қандай тўловни амалга оширилмаганлиги натижасида хориж фирмаси ва юртимиздаги хўжалик юритувчи субъект ўртасида низо келиб чиқиб, М.А. Прем прокуратурага ариза билан мурожаат қилганлиги баён этилган.  

Эътиборли жиҳати, "Profil trading PTE LTD" компанияси раҳбари М.А.Прем Назир орадан қарийб уч йил ўтиб юқоридаги ҳолат юзасидан прокуратурага мурожаат қилган, дейилади Бош прокуратура сайтида чоп этилган боёнотда.  

М.А.Прем Назирнинг ушбу низо юзасидан прокуратура органларига берган мурожаатларидаги барча важлари атрофлича, шу жумладан, тергов ўтказиш, суд қарорларини ўрганиш ва унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш орқали ўрганилган.  

Жумладан, М.А.Прем Назирнинг низо юзасидан берган аризаси асосида Бош прокуратура томонидан 2018 йилнинг май ойида ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг барча важлари тергов йўли билан текширилиб, Тергов натижасида МЧЖ мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши ҳаракатдан тугатилган ва М.А.Прем Назирга низо юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Шу орада "Profil Trading PTE LTD"  компанияси шартнома бўйича қарзини талаб қилиш ҳуқуқини "Profil Enterprise" МЧЖга ўтказиб берганлиги сабабли, Савдо-саноат палатаси "Profil Enterprise" МЧЖ манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар МЧЖдан пеняни қўшиб 1 317 096 АҚШ доллари ундиришни сўраган.  

Суднинг  2019 йилнинг сентябрь ойидаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси даъво муддати ўтганлиги важи билан рад этилган, апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу қарор билан келишган.  

Аммо, Бош прокуратура томонидан М.А.Прем Назирнинг мурожаати асосида иш ўрганилиб, унинг манфаатида Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига келтирилган протест 24.09.2020 йилда қаноатлантирилиб, суд қарорлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган, лекин Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йилнинг сентябрь ойидаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси яна рад этилган.

Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўзбекистондаги МЧЖ манфаатида юқорида қайд этилган қарзни талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси киритган.

Ушбу даъво аризаси судларда кўрилиб, охирги марта Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 12.11.2020 йилдаги қарори билан шартнома МЧЖнинг ёзма розилигисиз тузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган.  

Ҳозирда, юқоридаги суд қарорларининг қонунийлиги М.А.Прем Назирнинг мурожаати асосида Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.  

Шу ўринда айтиш жоизки, М.А.Прем Назир суд қарорлари устидан бевосита юқори суд инстанцияларига шикоят бериш ёки даъво аризаси билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга, ваҳоланки прокуратура органларининг фикри қандай бўлишидан қатъий назар, низо юзасидан якуний қарор суд томонидан қабул қилинади дейилади хабарда.