Синдоровга самолётда эҳтиром кўрсатилди
Ҳиндистонда шахмат бўйича ўтган энг йирик мусобақа - жаҳон кубогида тарихий ғалабага эришган Жавоҳир Синдоровга Ўзбекистонга қайтаётган чоғида ҳам эътибор ва эҳтиром кўрсатилди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси экипажи ва вакиллари самолёт бортида Жавоҳир Синдоровни табриклашди.
Парвоз давомида чемпионимизга илиқ тилаклар билдирилиб, унинг ютуғи бутун Ўзбекистон ёшларига катта руҳий қувват берганини таъкидлашди.
Эслатиб ўтамиз, ватанимиз шаъну шуҳратини улуғлаган шахматчимиз бугун, 27 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинади.
Т.Рўзиев,
ЎзА