English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сил касаллигидан холи Ўзбекистон” лойиҳаси амалда
16:57 / 2023-10-31

Aмерика Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “End TB Plus” компанияси билан ҳамкорликда “Сил касаллигидан холи Ўзбекистон” беш йиллик лойиҳасини ишга туширди. Бу ташаббус кенг қамровли қўллаб-қувватлаш хизмати соҳасига техник ёрдам кўрсатиш ва бутун мамлакат бўйлаб силга қарши асосий хизматдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.

Афсуски, Ўзбекистонда ҳамон кўп дори-дармонга чидамли сил касаллигининг юқори кўрсаткичи сақланиб қолмоқда. Ушбу хасталик соғлиқни сақлаш тизимига, шунингдек, аҳоли соғлиғига, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига жиддий хавф туғдиради. Ўзбекистон барқарор тараққиётга интилаётган бир пайтда сил касаллиги аҳоли саломатлигига таҳдид солаётган жиддий хавфлардан бири бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2022 йил мамлакатда қайд этилган сил касаллигига чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатларнинг саккиз фоизи силга қарши энг кўп қўлланадиган ва самарали икки дорига чидамлиликни намойиш қилган.

AҚШ ҳукуматининг силга қарши кураш бўйича глобал саъй-ҳаракатида етакчи ҳисобланган USAID бу жараёнда Ўзбекистон ҳукумати билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган. Тузилманинг 2023-2030 йилларга мўлжалланган Силга қарши глобал стратегияси сил касаллигидан холи дунё ҳақидаги умумий қарашни акс эттиради.

Дунёдаги энг йирик икки томонлама донор сифатида USAID силга қарши курашни жадаллаштириш учун янги инновация ва тадқиқотлардан фойдаланмоқда.
1993-2023 йиллар давомида AҚШ ҳукумати Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига жами 155 миллион доллардан зиёд қийматга эга кўмак берган. Шундан салкам 60 миллион доллари силга қарши курашга йўналтирилган.

Гўзал Сатторова, ЎзА