Сифатсиз мотор мойи — автомобиль двигателингизга хавф
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Жиззах вилояти бўлими мутахассислари томонидан Жиззах шаҳрида сотилаётган "LUX" савдо белгили универсал мотор мойи маҳсулотида назорат хариди ўтказилди.
Аккредитацияланган лабораторияда ўтказилган синов натижаларига кўра, маҳсулот амалдаги техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай сифатсиз мотор мойи автомобиль двигателига бевосита салбий таъсир кўрсатади. Бу эса ортиқча ишқаланиш, двигателнинг қизиб кетиши ва ички деталларнинг эрта ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА