Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли уруғ – мўл ҳосил кафолати
21:35 / 2025-06-27

Бошоқли дон етиштириш, қишлоқ хўжалиги ривожи ва озиқ-овқат хавфсизлигида ва умуман, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришда сифатли уруғлик муҳим аҳамият касб этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилоятининг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманларида ҳам муян ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, вилоятнинг асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Зафаробод туманида ҳукумат қарорига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан апробация (уруғлик сифатини синовдан ўтказиш) ишлари амалга оширилди. 

Бу йил туман бўйича жами 3960 тонна ғалла олиш кўзда тутилган. Мазкур ғалланинг 430 тоннаси “Алексеич”, 1200 тоннаси “Гром”, 1900 тоннаси “Васса” , 430 тоннаси эса "Аср” навларидан ташкил топган уруғлик бўлиши режалаштирилган.

Апробация натижаларига кўра, Зафаробод туманида уруғлик дон етиштирувчи 32 та фермер хўжалигининг 820 гектар ери уруғлик учун яроқли деб топилди. 

Лекин тумандаги уруғлик дон етиштирувчи 12 та фермер хўжалигининг 280 гектар ғалла майдони ёввойи ўт босиб кетганлиги, бегона нав аралашмалари миқдоридан кўплиги ҳамда агротехника тадбирларни ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли яроқсиз деб топилиб, апробация далолатномалари расмийлаштирилди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири