English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови(+Видео)
14:57 / 2022-02-24

Пахта уруғлик чигитни тозалаш ва саралаш, туксизлантириш ҳамда дорилаш каби агротехник тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси” Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Риштон туманидаги “Фарғона пахта уруғчилиги” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди.

Маълумки, пахтанинг серҳосиллиги ва ундан олинадиган маҳсулотлар фойдали хусусиятларининг асосий омили сифатли уруғга боғлиқ. Шу боис уруғлик чигитни сифатли сақлаш, саралаш, туксизлантириш, дорилаш ва экиш мавсумига тайёрлаш қишлоқ хўжалиги юмушларининг энг муҳим жараёнларидан.  

2021 йилда Фарғона вилоятидаги 345 та фермер хўжалиги томонидан 17 минг 600 тонна уруғлик пахта етиштирилган. Ҳозирга келиб эса ушбу уруғлик пахта тозаланиб, 6 минг 700 тонна уруғлик чигит олишга эришилди.  5 минг 500 тоннаси экиш учун тайёрланди. Айни кунда уруғлик чигитни дорилаш ишлари “Фарғона пахта уруғчилиги”, “Қўқон сара уруғ” ва “Albus Cement Group” масъулияти чекланган жамияти цехларида амалга оширилмоқда. 

[gallery-5878]

Пахтачиликда юқори ҳосил, сифатли тола олишда уруғлик чигит муҳим аҳамият касб этиши инобатга олиниб, жорий йилда Фарғона вилояти пахта майдонларига сараланган уруғларни жойлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мавсумолди юмушлари доирасида пахтачилик кластерларида алоҳида тайёргарлик ишлари ташкил этилган. 82 минг 100 гектар майдонга ғўзанинг эртапишар “Наманган-77”, “С-8290” ҳамда “Андижон-35” серҳосил навларини экиш режалаштирилмоқда. 

Пресс-тур иштирокчилари корхонанинг уруғчилик цехида саралаш, дорилаш ва туксизлантириш ишлари билан танишди. Бу ерда меҳнат қилаётган 80 нафар ишчи бир суткада 10 тонна уруғни туксизлантириш ва дорилаш каби ишларни бажаради. Корхона раҳбари Козимжон Қозихоновнинг айтишича, жорий мавсумда 1223 тонна туксизлантириш ва 2170 тонна уруғлик чигитни дорилаш режалаштирилган. Уруғлик чигитни туксизлантириш ва дорилаш ишлари механик усулда амалга оширилади. Цехда тайёрланаётган уруғли чигитдан ҳар икки соатда намуналар олиниб, намлиги, тола қолдиғи ва механик шикастланиши бўйича таҳлиллар ўтказиб борилади.

Соҳа ходимлари томонидан журналист ва блогерларга чигитни саралаш ва туксизлантириш, дориланиб қопланиши ва махсус омборларда сақланиши юзасидан тўлиқ маълумот берилди.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/ezf7td1JHZw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Муқимжон ҚОДИРОВ,  ЎзА