English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли уруғ мўл ҳосил гарови
16:25 / 2015-12-22

Қишлоқ хўжалигида 2016 йил ҳосили учун пухта тараддуд кўрилаётган шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида ерни шудгорлаш, шўрини ювиш, техникаларни таъмирлаш ишлари билан бирга, сифатли уруғлик тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида 2016 йил ҳосили учун пухта тараддуд кўрилаётган шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида ерни шудгорлаш, шўрини ювиш, техникаларни таъмирлаш ишлари билан бирга, сифатли уруғлик тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Беруний туманидаги “Беруний пахта тозалаш корхонаси” акциядорлик жамиятида келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигитни тозалаш, саралаш, туксизлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва касалликларига қарши дорилаш ишларини ташкил қилишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ғўза селекцияси ва уруғчилиги борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида пахтадан мўл ҳосил олишга эришилаётгани алоҳида таъкидланди.

“Қорақалпоқпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмасига қарашли пахтани қайта ишловчи корхоналар раҳбарлари, мутахассислар, ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳамда селекция марказлари, уруғ назорати инспекцияси ходимлари иштирок этган тадбирда 2015 йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича тендер асосида 197 фермер хўжалиги томонидан 15 минг 228 тонна сифатли уруғлик пахта ҳосили етиштирилгани қайд этилди. 2016 йил ҳосили учун ҳудудда 7 минг 400 тонна уруғлик чигит тайёрлаш режалаштирилган. Айни пайтда унинг қарийб 2,5 минг тоннаси тайёрлаб қўйилди.

– Уруғ тайёрлаш ишлари Беруний, Манғит ва Халқобод пахта тозалаш корхоналари томонидан сифатли амалга оширилмоқда, – дейди “Қорақалпоқпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси тайёрлов бўлими бошлиғи Фарҳод Юсупов. – Маромида пишиб етилган, мағзи тўқ чигитлар сараланиб, янги технология линиясида П-4, “Баҳор”, “Қалқон” препаратлари билан кимёвий ишлов берилади. Сўнгра лаборатория таҳлили чиқарилиб, махсус сертификатланган уруғлик чигит қоғоз қопларга қадоқланади.

Семинар иштирокчилари Беруний пахта тозалаш корхонасида уруғлик чигит тайёрлаш цехи, уруғлик чигитнинг сақланиши, ишловчилар учун яратилган меҳнат ва ижтимоий муҳофаза шароитлари билан танишди.