Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли тиббий хизматни халққа яқинлаштириш мақсадида
15:34 / 2025-02-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида хизмат сифатини яхшилаш, замонавий тиббиётни халққа яқинлаштириш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг қамрови кенг. Хусусан, ҳудудлардаги тиббий муассасаларни илғор даволаш ва ташхис ускуналари билан таъминлаш жараёни изчил давом эттирилмоқда. Буни Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали мисолида ҳам кўриш мумкин.  

- Шифохонада бир вақтнинг ўзида учта жарроҳлик амалиётини ўтказиш мумкин, - дейди филиал бош шифокори Азизбек Йўлдошев. - Куни кеча жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар, функционал жарроҳлик столи, функционал кроватлар, портатив ва стационар УЗИ ҳамда простата бези хавфли ўсмасини эрта аниқлаш учун трансректал биопсия жиҳозлари, қондаги газ ва электролитларни текшируви анализатори, катта хирургик анжомлар, наркоз аппарати келтирилди. Замонавий тиббий жиҳозларни келтириш шу билан тўхтаб қолмайди. Бу эса амалиётга янги даволаш усулларини татқиқ қилишда қўл келмоқда. Масалан, бугуннинг ўзида марказимизда пойтахтдаги мутахассислар билан биргаликда онкологик хавфли ўсмага шубҳа қилинган 4 нафар беморда простата бези биопсиясини ўтказдик. Амалиётлар муваффақиятли бўлди, ҳозирда беморларнинг аҳволи қониқарли.

[gallery-21740]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА