Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли тиббий хизмат – саломатлик гарови
19:03 / 2026-02-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-оилавий поликлиника Қизил қум, Ипак йўли, Наврўз, Навбаҳор, Бес тобе, Жайхун каби маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

2025 йилда поликлиника жамоаси икки қаватли замонавий янги бино билан таъминланди. Муассасанинг барча хоналари зарур тиббий жиҳоз ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган. Аҳолини сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, керакли муолажаларни амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

[gallery-27488]

Бундан ташқари, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор маҳаллаларда поликлиника филиаллари ташкил этилган. Фуқароларни рўйхатга олиш, касаллик варақаларини расмийлаштириш, беморларни шифокорлар қабулига йўналтириш ва навбатни бошқариш каби хизматлар тўлиқ электрон тизим орқали амалга оширилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА