Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли таълим – тараққиёт пойдевори (+видео)
12:41 / 2024-01-12

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июнь ПҚ-4375-сон “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди.

“Темурбеклар мактаби”да ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, ҳар бирига йиллик қабул квотаси 100 кишини ташкил этади.

Хабарингиз бор, шу вақтгача мазкур муассасага фақат йигитлар ўқишга қабул қилинарди. Президентнинг 2023 йил 30 октябрдаги [ПҚ-349 сонли] қарори билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига Ўзбекистон фуқароси бўлган хотин-қизлар ҳам қабул қилинади.  

Ҳарбийларни тарбиялаш, уларга илм беришдек масъулиятли вазифани бажараётган мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Жўрабек Полвонов билан мактаб фаолияти, илм билан тарбия уйғунлиги ҳақида суҳбатлашдик.

 <iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/bxu89_pzqyw?si=DuVJwTfoM7Au5cEX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА