Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли шудгор - мўл ҳосил гарови
09:32 / 2025-11-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи туманида экин майдонларини кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Туманда 7099 гектар майдон шудгорланиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 10 та отряд шакллантирилган ва 21 та техника жалб қилинган. Ҳозирга қадар 4 минг 600 гектардан ортиқ майдонда кузги шудгорлаш якунланди.

[gallery-26382]

Шунингдек, ҳудудлардаги ариқ-зовурларни бетонлаштириш, қазиш ва ерга ер қўшиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Туманда жорий йилда 34 км. ариқ-зовурларни бетонлаштириш кўзда тутилган. 

Вилоят раҳбари мазкур юмушлар билан танишар экан, куз-қиш давомида олиб бориладиган ҳар бир юмуш келгуси йил мўл ҳосили учун муҳимлиги, ерга ер қўшиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бу бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА