French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли мобиль алоқасининг довюрак қўриқчилари
15:00 / 2020-04-20

Улар энг хавфли чўққиларни забт этишлари, ҳар қандай об-ҳаво шароитини ҳам енгиб ўтиб, алоқа тармоқларини улай олишлари мумкин.


Улар энг хавфли чўққиларни забт этишлари, ҳар қандай об-ҳаво шароитини ҳам енгиб ўтиб, алоқа тармоқларини улай олишлари мумкин. Фантастика филмларидаги супер қаҳрамонлар дейсизми? Йўқ, сўз Ucell уяли алоқа компаниясининг муҳандислари ҳақида кетяпти.

Қизил ва оқ рангли миноралар аллақачон шаҳар ва қишлоқ ландшафтининг ажралмас бир қисмига айланиб бўлган. Кўпчилик учун бу шунчаки оддий антеннадир. Аслида эса шу “антенналар” сиз билан бизнинг барқарор ва узлуксиз алоқамиз кафолати. Шунинг учун техник бўлимнинг иши стратегик аҳамиятга эга.

Ҳар куни CОSCОМ МЧЖга бутун мамлакат бўйлаб абонентлардан мурожаатлар келиб тушади. Ҳудудий раҳбарлар ва муҳандислар вазиятни ўрганиш, мавжуд база станциясини оптималлаштириш ёки янгисини ўрнатиш имкониятлари кўриб чиқиш учун жойларига боришади.

Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди ва ўз ечимини топади. Бугунги кунда карантин ва ҳаракатни чеклаш шароитида ҳам бундай учрашувлар айниқса қийин, аммо техник бўлим ходимлари фаолиятини давом эттириб, алоқалар ҳар доим бўлиши учун иш олиб боришмоқда.

Карантин пайтида нима ўзгарди?

Карантин даврида техник хизмат кўрсатиш ва фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш бўйича ишлар кучайтирилди, масофавий тезкор гуруҳлар тузилди. Барча жамоалар транспорт воситалари, керакли миқдордаги материаллар ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланган. Ушбу бўлиниш ишларнинг самарадорлиги ва ҳажмини сақлаб қолган ҳолда, ходимларнинг алоқаларини камайтиришга имкон беради.

Техник ходимларнинг аксарияти масофадан туриб ишлашга ўтказилди, шунинг учун иш режасига баъзи бир ўзгаришлар киритилди.

Бугун барчамиз учун сифатли тармоқ – бу оила ва яқинларингиз билан алоқада бўлишдир. Шунингдек, мамлакат ва дунёдаги энг сўнгги воқеалардан хабардор бўлишнинг ягона йўли ҳам сифатли алоқа тармоғи ҳисобланади.

Бутун мамлакат бўйлаб минглаб офис ишчилари масофавий иш тарзига, талабалар ва ўқувчилар масофавий ўқитиш тизимига ўтказилди. Буларнинг барчаси Интернет-трафик истеъмол ҳажмига таъсир кўрсатди. Юклама ошгани сабабли тармоқнинг сифат кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилди, компания абонентларининг сўровларига тезкорлик билан жавоб бериш чоралари кўрилди.

Компания учун бу карантиндаги биринчи тажриба. Ҳаракатланиш муҳим аҳамиятга эга бўлган департамент учун бу дадил ва жиддий синовдир. Биз сизга техник бўлимнинг осон бўлмаган ишини тасвирлашга ҳаракат қилдик.

Ҳар куни Ucell мутахассислари жамоаси инновацион технологияларни мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагига етказиш учун ишлайди.