Сифатли маҳсулот – харидор талаби
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги «Агама» тўқимачилик-трикотаж фабрикасида 300 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисмини Навоий кон-металлургия комбинати ва бошқа йирик корхоналар ишчи-ходимлари учун махсус кийимлар ҳамда трикотаж буюмлари ташкил этади.
Бугунги кунда фабрикада меҳнат қилаётган 255 нафардан ортиқ ишчининг 90 фоиздан зиёди хотин-қизлардан иборат бўлиб, улар учун замон талаблари асосида шарт-шароит яратилган, ижтимоий муҳофазаси таъминланган.
Узоқ йиллардан буён барқарор фаолият кўрсатиб келаётган “Агама”нинг қулай ва замонавий бичимдаги кийим-кечаклари юқори сифати билан истеъмол бозорида харидоргир.
[gallery-11922]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА