Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли маҳсулот – харидор талаби
11:49 / 2022-02-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, аҳоли турмуш фаровонлиги кўп жиҳатдан юртимизда кўплаб саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг барпо этилиши ҳамда уларда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишига боғлиқ. Бу борада республикамизнинг саноат соҳаси энг ривожланган ҳудудларидан бири ҳисобланган Навоий вилояти, хусусан, вилоят маркази Навоий шаҳрида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Навоий шаҳридаги “Thermo install” масъулияти чекланган жамияти 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, корхонада асосан истеъмол бозорида талаб катта бўлган замонавий технологиялар асосидаги иситиш қозонлари ҳамда бино ва хонадонларни иситиш радиаторлари ишлаб чиқарилади. 120 нафар ишчи, асосан ёшлардан ташкил топган жамоа меҳнат қилаётган корхонада йилига ўрта ҳисобда 22 мингта шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Тез орада уларнинг турини яна тўрттага ошириш режалаштирилган. Энг асосийси, бу ерда ишлаётганлар яратилган иш шароити ва тўланаётган ойлик иш ҳақидан мамнун.

[gallery-5796]

Сирож АСЛОНОВ (сурат),ЎзА