English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли контент яратиш учун нималарга эътибор бериш керак?(+Видео)
12:56 / 2024-05-20

— Қандай қилиб оммага қизиқарли янгилик учун асос яратиш мумкин?

—  Жамиятдаги муҳим мавзуларга муносабат билдиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

“Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш” мавзусидаги икки кунлик медиа-тренингда ушбу саволлар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда Бўстонлиқ туманида ташкил этилган мазкур тадбирда дарслар интерактив усулларда, тақдимот, мини-маъруза, гуруҳларда ишлаш, ақлий ҳужум, ўзаро фикр алмашиш тарзида амалга оширилди.  

Унда ННТ вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг медиа билан ишловчи ходимлари, медиатренерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

—Бугунги давр барча соҳа вакилларидан ўз фаолияти ҳақида сифатли ахборотларни беришни талаб қилмоқда, —дейди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Камолиддин Ишанхўжаев. — Шу сабабли бизга ҳам йўналишимизни тўлақонли ёритишда журналистларнинг амалий ҳамда назарий билимлари жуда зарур. Чунки медиа ва ахборот саводхонлигини ўзлаштирган фуқаролар тегишли технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва медиаконтентни олиш, баҳолаш, яратиш ва тарқатиш лаёқатига эга бўлади.  

Улар ўзларининг ахборот ва ОАВ билан ишлаш соҳасидаги ҳуқуқларини, шунингдек, бепул, мустақил ва турли ахборот ва медиатизимлардан фойдаланиш бўйича ўз масъулиятини тушунади ва англаб етади.  

Ўз навбатида, медиа билан муносабатда улар ахборот ва медиа таъминотчилар роли ва функциясини, шунингдек, ушбу функцияларнинг амалга оширилиши шартларини тушуниб етадилар.  

Қолаверса, ўзаро ахборот алмашишнинг фаол иштирокчиси бўлгани ҳолда, янги ахборот яратишга ва уларни кенг кўламда тарқатишга муваффақ бўладилар.

Шунингдек, медиа-тренинг орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг ижодий фаолияти давомида барча зарур воситалардан фойдаланган ҳолда ахборот ва медиа маҳсулотларини самарали олиш, таҳлил қилиш, танқидий баҳолаш, талқин қилиш, фойдаланиш, яратиш ва тарқатиш каби билим ва кўникмалари оширилди.  

Бу каби тадбирлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда сифатли контентлар сони ошишига амалий ёрдам беради.

<iframe width="866" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/a4g-SQAUMbE" title="Sifatli kontent yaratish uchun nimalarga eʼtibor berish kerak?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,

ЎзА