Сифатли гўшт маҳсулотлари арзон нархларда
Халқимизга арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида Наманган вилояти Уйчи тумани марказида “Улуғ султон зиё” фермер хўжалиги томонидан “Элга хизмат” савдо дўкони иш бошлади.
Эътиборли томони, мол ва парранда гўшти маҳсулотлари тўғридан-тўғри фермер хўжалигидан келтирилиб, бозордан бирмунча арзон нархда сотилмоқда. Масалан, мол гўшти 48 минг, қўй гўшти 60 минг, товуқ гўшти 16 минг сўмдан. Дўконда ўрдак, қуён гўшти сотуви ҳам йўлга қўйилади. Маҳсулотларни пластик карточка орқали ҳам харид қилиш мумкин.
[gallery-363]
Савдо дўконининг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими М. Апақов халқимиз розилиги йўлида амалга оширилаётган бундай ташаббуслар қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА