Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли, арзон ва харидоргир
20:45 / 2014-11-12

Сўнгги йилларда бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам косметика товарларидан кенг фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, бугун мамлакатимизда косметика воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар сони тобора кўпайиб бормоқда. Улар 100 дан ортиқ турдаги шундай маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.

Сўнгги йилларда бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам косметика товарларидан кенг фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, бугун мамлакатимизда косметика воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар сони тобора кўпайиб бормоқда. Улар 100 дан ортиқ турдаги шундай маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 1 декабрда қабул қилинган “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги компанияларни ташкил этиш, мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кучайтириш ва маҳсулот турини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида жойлашган “Navoiy Beauty Cosmetics” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси маҳсулотлари, айниқса, харидоргирдир. У мамлакатимизда косметика ва парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни маҳаллий бозорда сотишга ихтисослаштирилган йирик корхоналардан бири.

– 2010 йилда ташкил этилган корхонамиз турли косметика ва парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқаради, – дейди “Navoiy Beauty Cosmetics” қўшма корхонаси раҳбари Ким Сеоунг Сиг. – Айни пайтда юздан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз ва уларнинг турини янада кенгайтириш устида иш олиб бормоқдамиз. Ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий хомашёдан фойдаланилаётгани маҳсулот нархига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Корхона юз териси парвариши бўйича воситалар, пардоз, парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни Жанубий Кореядан келтирилган замонавий асбоб-ускуналарда амалга оширилмоқда.

Айни пайтда “Navoiy Beauty Cosmetics” қўшма корхонасида 25 киши меҳнат қилмоқда. Улар тайёрлов ва малака ошириш курсларида ўқитилди. Корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳам ишга таклиф этилмоқда.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш борасида яратилаётган қулай имкониятлар, солиқ соҳасидаги имтиёз ва преференциялар корхона фаолиятини янада ривожлантиришга имкон бермоқда. Хусусан, жорий йилда “Navoiy Beauty Cosmetics” қўшма корхонаси ички бозорда қиймати икки миллиард сўмдан зиёд маҳсулот сотди. Яқин келажакда корхона ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳисобидан тайёрланаётган маҳсулотлар турини кенгайтиришни режалаштирмоқда.