Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифати кафолатланмаган дорилар ушлаб қолинди
18:34 / 2020-05-05

Хорижда ишлаб чиқарилган ушбу дориларнинг умумий қиймати 194 миллион 400 сўмлик, дея баҳоланмоқда.


Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир чоғида қўшни республикадан мамлакатимизга олиб кирилган дорилар ушлаб қолинди.

Гап шундаки, фуқаро Т.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина Марҳамат туманидаги чегара ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда машина юкхонасида фуқаро Э.Б.га тегишли, қўшни давлатдан ноқонуний олиб кирилган 1440 қути “Дюфастон 10 мг” дори борлиги аниқланган.

Хорижда ишлаб чиқарилган ушбу дориларнинг умумий қиймати 194 миллион 400 сўмлик, дея баҳоланмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.