Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди
12:15 / 2025-11-28

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли тарзда чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан “Довут-ота” чегара божхона постига Россия Федерациясидан кириб келган Ўзбекистон фуқаросига тегишли МАН русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.  Натижада божхона назорати давомида тақдим этилмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган “Конкор” номли жами 2 минг 600 дона дори воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири