Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош бўлди
14:10 / 2023-08-11

Фарғона вилоятида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги сифати кафолатланмаган, давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдога чиқарилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди.

“Қўқон –Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Д бошқарувидаги ”Volkswagen crafter” русумли автомашина Данғара туманидаги Чағали қишлоғида тўхталиб кўздан кечирилганда, машина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 минг  дона “Метрогил 100 мл” номли дори воситалари борлиги аниқланди. Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, Қўқон шаҳрида яшовчи А.Анинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 23 турдаги 34 минг 731 дори воситалари сақланаётганлиги фош бўлди. Шунингдек, А.Кга тегишли автомашина салонидан 2 турдаги 1 минг 196 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, сақловга олинди.  

Мазкур олинган дори воситаларининг умумий қиймати 392 миллион 687 минг 500 сўм эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

 

М.Сулаймонов,  

ЎзА