Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифати кафолатланмаган айрон ичимлиги савдоси аниқланди
17:02 / 2022-06-06

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Бектемир туман бўлими мутахассислари томонидан "Қўйлиқ деҳқон бозори"да белгиланган тартибда санитария назорат тадбирлари ўтказилди.

Туман Ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбир натижасида 45 килограмм бодринг тузламаси истеъмолга яроқсиз деб топилди ва ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.  

Бундан ташқари, сифати кафолатланмаган, ишлаб чиқарилиши номаълум бўлган айрон ичимлиги савдоси аниқланди. 35 литр айрон ичимлиги ўрнатилган тартибда йўқ (браковка) қилинди. 

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли тавсияномалар берилди ҳамда улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА