Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифати кафолатланмаган 12 миллиард сўмлик цемент маҳсулотлари аниқланди
09:50 / 2024-03-18

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган 12 миллиард сўмлик цемент маҳсулотлари аниқланди.

Мувофиқлик сертификатисиз цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхонага ҳолат юзасидан 7 миллиард сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди ва далиллар судга оширилди.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА