French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифати бузилган, яъни эскирган нонни янгисига алмаштириб бериш тартиби қандай?
15:35 / 2023-10-10

Истеъмолчидан савол

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида энг кўп истеъмол қилинадигани бу – нон. Хўш, биз дўкондан сотиб олаётган ноннинг сифати ҳақида маълумотларга эгамизми? Харид қилинган нон сифатсиз, яъни ачиган, мазаси ўзгарган бўлса, янгисига алмаштириш мумкинми?

Истеъмолчилардан йўлланган ушбу саволга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи Адураҳмон Раупов қуйидагича жавоб берди:

– Ихтисослаштирилган нон дўконининг савдо залида ёки нон маҳсулоти савдосини амалга оширувчи бўлимда кўринарли жойга маҳсулотнинг тайёрловчилари, олиб келиш жадваллари, нон маҳсулотларини сотиш муддатлари, парҳезбоп нон маҳсулотлари ва янги турдаги маҳсулотларнинг хусусиятлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган бўлиши шарт.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари фақат нон маҳсулотлари ташишга мўлжалланган ихтисослаштирилган автомашиналарда ташилади. Нон сотиш ва сақлаш учун мўлжалланган жой қуруқ ва шамоллатиб туриладиган бўлиши керак.

Сифатсиз, яъни ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи харидор талабига кўра харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак.

Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади. Бузилишлар аниқланган тақдирда маҳсулот тайёрловчига қайтарилади. Нон маҳсулотлари савдо объектларида нотўғри сақлангани туфайли бузилган тақдирда бунинг учун савдо объектлари жавоб беради.

Нигора Раҳмонова, ЎзА