Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сибирдаги меҳнат мигрантлари муаммолари бартараф этилмоқда
10:38 / 2021-05-05

Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси масъуллари мазкур ҳудудда жойлашган “Ферарком” масъулияти чекланган жамиятига қарашли метал базада вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграция тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хорижда турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келаётган меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган ёрдамлар тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув сўнггида меҳнат мигрантлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Йиллар давомида қийнаб келаётган кўплаб саволларга жавоб қайтарилиб, аниқланган муаммолар жойида бартараф этилди.