French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сианда Наврўз тадбирлари ўтказилди
14:27 / 2025-03-31

Самарқанд вилояти делегацияси шу кунларда Хитой Халқ Республикасининг Шеньси провинциясида бўлиб, маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.

Жумладан, Сиан шаҳридаги “Silk Road Paradise” истироҳат боғида Самарқанднинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи кўргазма ўтказилди. Тадбир давомида меҳмонлар вилоятнинг қадимий ёдгорликлари, миллий ҳунармандчилиги ва гастрономик анъаналари билан яқиндан танишди. Шунингдек, бу ерда Наврўз байрамига бағишланган маданий дастур намойиш этилди. Фольклор этнографик жамоалар ва халқ ансамбллари томонидан халқимизнинг миллий урф-одат ва анъаналарини намоён этувчи куй-қўшиқ ва рақслар, лапар ва ўланлар ижро этилди.  

Тадбир доирасида Самарқанд ва Сиан шаҳарлари ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди. Хусусан, “Silk Road Paradise” истироҳат боғида самарқандлик санъаткорлар иштирокида доимий маданий дастурлар ташкил этиш, халқаро фестиваль ва танловлар ўтказиш режалаштирилди. “Voice Uzbekistan” мусиқий танловини Хитойда ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Ғ.Ҳасанов,

ЎзА мухбири