Си Цзиньпин XXI асрни Осиё-Тинч уммони минтақаси даври бўлишини таъкидлади
Йигирма биринчи аср иқтисодиётда юқори натижаларни қўлга киритаётган ва келгусида янада юксалиб борадиган Осиё-Тинч уммони минтақаси даври бўлади, деб баёнот берди ХХР раиси Си Цзиньпин Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч уммони иқтисодий ҳамкорлиги саммити (ОТИҲ) учун йўллаган ёзма мурожаатида. Мазур мурожаат матнини Хитой ташқи ишлар вазирлиги эълон қилгани айтилмоқда.
"XXI аср – Осиё-Тинч уммони минтақаси асри бўлади. Дунё аҳолисининг учдан бири мазкур минтақада яшамоқда. Жаҳон иқтисодиётининг 60 фоизидан кўпроғи ва жами савдо кўламининг қарийб ярми унинг ҳиссасига тўғри келади. Минтақа дунё иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган ҳудуди ҳисобланади", – деди Хитой етакчиси.
Унинг таъкидлашича, минтақа мамлакатлари юксак иқтисодий натижаларга эришди, келажакда эса улар бунданда баланд марраларни эгаллайди.
ХХР раҳбари пайшанба куни АТИҲ етакчиларининг 29 -норасмий учрашувида қатнашиш учун Бангкокга ташриф буюргани айтилмоқда.