French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Си Цзиньпин ва Зеленский мулоқот қиладими?
15:55 / 2023-03-24

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин жума куни бўлиб ўтган брифингда ХХР раиси Си Цзиньпин ва Владимир Зеленский ўртасида суҳбат уюштирилиши эҳтимоли ҳақида маълумот бермади. Бинобарин, Пекин барча томонлар билан алоқани давом эттиришини таъкидлади.

Аввалроқ бир қатор оммавий ахборот воситалари хабардор манбаларига таяниб, Си Цзиньпин Москвага ташрифидан сўнг Зеленскийга қўнғироқ қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

– Украина масаласида Хитой барча томонлар билан ҳамкорлик қилади, – деди дипломат ХХР етакчиси ва Зеленский ўртасидаги суҳбатга оид саволга жавоб берар экан. – Сизларни қизиқтирган масала бўйича эса мен ҳеч қандай маълумотга эга эмасман.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Хитой раҳбари Си Цзиньпин 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлди. Бу унинг давлат раҳбари лавозимига учинчи муддатга қайта сайланганидан сўнг илк хорижий сафари эди. Душанба куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Россия Президенти Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди. Сешанба куни эса делегациялар иштирокида Россия – Хитой музокараси бўлиб ўтди.

ЎзА