Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Си Цзиньпин: Украина инқирози кучайишига йўл қўймаслик керак!
22:46 / 2022-12-01

Хитой Раиси Си Цзиньпин Европа кенгаши раиси Шарль Мишель билан учрашувда Украина инқирози кучайишига йўл қўймаслик, тинчлик музокарасини олға силжитиш муҳим, деб ҳисоблашини таъкидлади.

“Си Цзиньпин Хитой томонининг принципиал позициясини баён қилиб, Хитойда қадимий мақол борлигини эслатди: “Шаҳар дарвозалари ёнганда ҳовуздаги балиқлар ёмон кун кечиради”.

Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш – аввало Европа, қолаверса, Евроосиёдаги барча давлатларнинг умумий манфаатига мос келади”, — дейилади Хитой Халқ Республикаси Марказий телевидениеси орқали учрашув якуни бўйича узатилган хабарда.

“Си Цзиньпин фикрича, "ҳозирги вазиятда инқироз кучайиши ва кенгайишига йўл қўймаслик, муросага келиш ва музокарани рағбатлантириш, инқирознинг ён таъсирини назорат қилиш ва блоклар қарама-қаршилиги хавфидан огоҳ бўлиш керак".

ЎзА