Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Си Цзинпинь Сеул билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр 
18:09 / 2022-08-24

Чоршанба куни ХХР раиси Си Цзинпинь Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёл билан мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик мактублари алмашди ва Сеул билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.

“Мен Хитой ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият бераман ва Президент Юн Сок Ёл билан биргаликда стратегик ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга тайёрман”, – деди Си Цзинпинь телевидение орқали. 
 
"Энди дунё беқарорлик ва ўзгаришларнинг янги даврига кирди, бу ерда асрлар давомидаги ўзгаришлар эпидемия билан чамбарчас боғлиқ. Ҳозирги муҳим дақиқада халқаро ҳамжамият, жумладан, Хитой ва Жанубий Корея инқироз ва қийинчиликларни фақат бирдамлик ҳамда ҳамкорлик орқали енгиб ўтиши мумкин ", – деди Си Цзинпинь. 

Шунингдек, у Хитой ва Жанубий Корея яхши қўшни, яхши дўст ва ҳамкор бўлиши кераклигини қўшимча қилди.